Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:39

Равшан Эрматов бошлиқ ҳакамлар гуруҳи Бразилияга етиб келди


Тўрт карра Осиёнинг энг сара ҳаками деб топилган Равшан Эрматов ва у бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтадиган Бразилияга етиб келди.

Равшан Эрматовга ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоровлар ёрдамчилик қилади.

Бу йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати Бразилияда 12 июнда бошланиб, бир ой давом этади.

Равшан Эрматов МДҲ ва Болтиқбўйича мамлакатлари ҳакамлари орасида мазкур чемпионатда қатнашаётган ягона бош ҳакамдир.

Эслатамиз, ўзбекистонлик Равшан Эрматов 2010 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам ҳакамлик қилган.

XS
SM
MD
LG