Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:30

Ўнадир болалари


Ўшнинг 45 минг аҳоли яшайдиган Амир Темур (Ўнадир) шаҳарчасида 38 йил давомида ҳал этилмай келинаётган муаммоларга яна бир муаммо қўшилди: Ўнадир аҳолисининг 17 минггини ташкил этувчи ўзбек ёшлари олийгоҳларда ўқиш имкониятидан воз кечмоқда.

Ўнадир Ўшнинг ижтимоий жиҳатдан энг заиф нуқтаси эканини ва унда ёшлар учун шароитларнинг етарли эмаслигига фотолавҳадан ҳам тушиниб олишингиз мумкин.

Амир Темур шаҳарчасида яшовчи ёшлар сони 17 мингни ташкил этишига қарамай, улар орасида олийгоҳ талабалари бармоқ билан санарли экан. Ўнадирнинг собиқ раҳбари Хошимжон Ахматжонов бунга бугунги кунда ривожланиб кетган порахўрлик, олийгоҳни тамомлаган ўзбек ёшларининг ишга ўрнаша олмаётгани сабаб бўлаётир, деб ҳисоблайди. Унга кўра, мана шу сабабларни ҳисобга олган ҳолда, ота-оналар фарзандларига олий таълим бериш ўрнига, уларни касб-ҳунарга ўргатишни маъқул кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG