Линклар

logo-print
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари чақалоқ сотишга уринган икки шахсни қўлга олди.

Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди вакилига таяниб 12news.uz нашрининг билдиришича, Сирдарё вилоятида яшовчи Назира Абдуллаева ва Назокат Ҳасанова пуллаш мақсадида Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими мудири Толиббой Худоёровдан эрсиз бола туққан Феруза Бўтаеванинг чақалоғини 400 АҚШ долларига ҳужжатсиз сотиб олишган.

Назира ва Назокат янги туғилган чақалоқни Ирода Турсунбоева ва Жаҳонгир Тўрабоевга сотмоқчи бўлишган.

Харидорлар бу ҳақда вилоят Миллий хавфсизлик хизматига хабар берганидан кейин Чирчиқ шаҳар ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда Назира ва Назокат чақалоқни сотаётган пайтда ушланган.

Мазкур иш юзасидан суд ҳукми эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG