Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Мамажонов Дон Кинг билан шартномани тўхтатди


Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналиши бўйича 2013 йилда жаҳон чемпиони бўлган Баҳодир Мамажонов дунёга машҳур промоутер Дон Кинг билан ҳамкорлик ҳақида имзолаган уч йиллик шартномани тўхтатди.

Мамажонов буни Дон Кинг келишувда кўрсатилган жангларни уюштиришни уддасидан чиқа олмагани билан изоҳлади.

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Мамажонов Озодликка донгдор промоутер Дон Кинг билан имзоланган шартномани тўхтатишдан мақсад бошқа йўналишдаги камар учун жангларни тезроқ уюштиришдан иборат эканини айтди.

26 ёшли профессионал боксчи Мамажонов айни дамда ўз мураббийси ва менежери Кен Ричардсон билан машғулотларни давом эттираётгани ва 27 июнь куни африкалик боксчига қарши рингга тушишга тайёргарлик кўраётганини айтди.
XS
SM
MD
LG