Линклар

БМТ: Май ойи Ироқда жорий йилнинг энг қонли ойи бўлди


Бағдоднинг Садр мавзеидаги маҳаллалардан бири.

Бағдоднинг Садр мавзеидаги маҳаллалардан бири.

Ироқ бўйлаб авж олган зўравонлик туфайли май ойида бу мамлакатда 800 га яқин киши нобуд бўлган. БМТ маълумотига кўра, ўтган ой жорий йилнинг энг қонли ойи бўлди.

Ҳалок бўлган 799 кишидан 196 нафари Ироқ хавфсизлик кучлари ходимлари, бошқалар эса оддий фуқаролар экани айтилмоқда.

БМТнинг Ироқдаги элчиси Николай Младенов 1 июнь куни тарқатилган баёнотда сиёсий лидерларни 30 апрель кунги сайловдан кейин барча гуруҳ вакилларини ўз ичига олган ҳукумат тузиш ишларини тезлатишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг сўнгги куни бу мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтганди.
XS
SM
MD
LG