Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:19

Марказий Осиё-Хитой қувурининг учинчи тармоғи тўла ишга тушди


31 май куни Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой газ қувурининг учинчи тармоғида қурилиш ишлари якунига етди ва ишга туширилди.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Хитой миллий нефть-газ корпорациясига кўра, узунлиги 1830 километр бўлган учинчи тармоқ бўйлаб Хитойга Туркманистон ва Ўзбекистондан йилига 10 миллиард куб метрдан, Қозоғистондан эса 5 миллиард куб метр газ етказиб берилади.

2015 йил охирига бориб мазкур тармоқ орқали етказиб бериладиган газ миқдорини йилига 25 миллиард куб метрга, “Марказий Осиё-Хитой” газ қувурининг умумий қувватини эса 55 миллиард куб метрга чиқариш кўзда тутилган.

Учинчи тармоқнинг Ўзбекистондан ўтган қисми 529 километрни ташкил қилиб, қиймати 2,2 миллиард долларга тенг бўлган бу лойиҳа 2011 йил охиридан қурила бошлаганди. Ўзбек газининг Хитойга мунтазам равишда етказиб бериш ишлари эса 2012 йил августидан буён амалга оширилмоқда.

2013 йили Ўзбекистон Хитойга 6 миллиард куб метр газ экспорт қилган. 2015 йилга бориб бу кўрсаткични 10 миллиард куб метрга етказиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон хорижга газ экспорти ҳажмини ошириб бораётган бир пайтда маҳаллий аҳолини газ билан таъминлашда узилишлар бўлаётгани кузатилаяпти. Ўзбекистонликларнинг газ тақчиллигидан шикояти сўнгги 1,5 йил ичида, айниқса кучайган.
XS
SM
MD
LG