Линклар

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари чақалоқ савдоси билан шуғулланган жиноятчи гуруҳ фаолиятига чек қўйди.

12news.uz ахборот агентлигининг Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди вакили сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, сирдарёлик Назира Абдуллаева ва Назокат Ҳасанова Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими мудири Толлибой Худоёровдан сотиш мақсадида никоҳсиз туққан Феруза Бўтаеванинг чақалоғини 400 долларга сотиб олганлар.

Тез орада улар болага харидор топганлар. Харидорлар эса бу ҳақда Миллий хавфсизлик хизмати ходимларига хабар қилганлар. Шундан сўнг бола сотилаётган пайтда чақалоқфурушлар қўлга олинган.

“Энди суд қарорига кўра, бу оғир жиноятда айбланганлар умрларининг бир қисмини қамоқхонада ўтказадилар”, дея иқтибос келтиради 12news.uz суд мулозими сўзларидан.
XS
SM
MD
LG