Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:46

Александр Анкваб истеъфога чиқди


Александр Анкваб.
Александр Анкваб.
Тан олинмаган Абхазия республикаси президенти Александр Анкваб истеъфога кетди.

Абхазия элига мурожаатида у ўз лавозимидан барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида кетаётганини билдириб, барчани хотиржамликни сақлаб, янги президент сайловини нормал вазиятда ўтказишга чақирди.

Анкваб парламент чиқарган сўнгги қарорлар Абхазия конституцияси ва қонунчилигига мувофиқ эмаслигини, бироқ улар орасида сиёсий жиҳатдан мақбули – муддатидан аввал президентлик сайловлари ўтказиш эканини қайд этди.

Сухумида мухолифатнинг юзлаб тарафдори президент маъмурияти биноси қаршисидаги майдонда қолмоқда.

Шанба куни намойишчилар Абхазия парламентининг 24 августга муддатидан аввал президентлик сайлови белгилаш қарорини олқишлаганди.

Сухумида 27 май куни президент маъмурияти биноси мухолифат тарафдорлари томонидан ишғол қилинганидан кейин Александр Анкваб Россиянинг Гудаутдаги ҳарбий базасидан паноҳ топган ва ҳали ҳам ўша ерда қолмоқда.

Ўтган ҳафта абхазиялик мухолифатчилар парламент биносини эгаллаб олган ва жамоат тартибини сақлаш учун Муваққат халқ кенгашини тузганди.

Мухолифатчилар республика раҳбарларини коррупцияда ва ислоҳотларни оқсатаётганликда айблаб, улардан истеъфога кетишни талаб қилганлар.
XS
SM
MD
LG