Линклар

logo-print

АҚШ президенти Европа бўйлаб сафар бошламоқда


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама 2 июнь куни Польша, Белгия ва Францияга тўрт кунлик сафарини бошлайди. Обаманинг Европа сафари шарқий Украинада ҳукумат кучлари билан россияпараст айирмачилар ўртасида жанглар давом этаётган пайтга тўғри келмоқда.

Варшавага ташрифи чоғида Обама Украинанинг янги сайланган президенти Петро Порошенко билан учрашади.

Бельгияда Обама Катта Еттилик давлатлари етакчилари билан учрашади. Саммит чоғида Европанинг Россия энергия заҳираларига қарамлигини камайтириш ҳамда Москвага нисбатан қўшимча санкциялар жорий қилиш масаласи муҳокама қилинади.

Ундан кейин Обама, Иккинчи жаҳон уруши пайтида иттифоқчиларнинг Нормандияга тушишининг 70 йиллигига бағишланган тантаналарда қатнашгани Фарнцияга йўл олади.

Бу маросимда Россия Президенти Владимир Путиннинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Оқ уйнинг маълум қилишича, Обама Путин билан расман учрашишни режалаштираётгани йўқ, лекин икки президент чекланган тарзда мулоқотда бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG