Линклар

Киев газ учун қарзини қисман тўлади. Газпром аванс тизимини жорий қилишни кечиктирди


Россиянинг Газпром Украинадан газ учун ҳақни аванс сифатида олиш тизимини жорий қилишни 9 июнгача кечиктирди. Киев ҳукумати Москвадан қарздорлигини қисман қоплагани бу қарорга сабаб бўлди.

Газпром Бош ижрочи директори Алексей Миллер бу ҳақда 2 июнь куни маълум қилди. Россия Энергия вазирлиги Украина 5,2 миллиард АҚШ долларига тенг қарзидан 786 миллион долларини тўлаганинини тасдиқлади.

“Украинанинг ўз қарзини тўла бошлагани ва олдиндан ҳақ тўлаш режимининг жорий қилинишини 9 июнгача қолдира олганини олқишлаймиз”, деди Миллер.

Қарзнинг қисман тўланиши Украинанинг қарздорлигини бартараф қилиш бўйича Брюсселда 2 июн куни бошланадиган музокараларга йўл очиб беради. Европа Иттифоқининг Энергия масалалари бўйича комиссари Гюнтер Оттингер сўзлашувда ижобий натижаларга эришилишга умид қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG