Линклар

logo-print

Украина шарқида армия билан айирмачилар ўртасида жанглар давом этмоқда


Расмийларнинг айтишларича, жанг давом этаётган пайтда ҳужумчиларнинг сони 200 нафарга етган.

Расмийларнинг айтишларича, жанг давом этаётган пайтда ҳужумчиларнинг сони 200 нафарга етган.

Украина чегарачилари мамлакат шарқидаги постга жангарилар қилган ҳужум оқибатида бир неча ҳарбий яраланганини маълум қилди. Украина Давлат чегараларини қўриқлаш хизматининг баёнотида айтилишича, 2 июнь куни эрта тонгда Луганскдаги чегарачилар казармасига 100га яқин жангари ҳужум уюштирган.

Ўртада чиққан жангда ёрдам учун Украина ҳукуматига қарашли жанговар учқич чақиртирилган. Расмийларнинг айтишларича, жанг давом этаётган пайтда ҳужумчиларнинг сони 200 нафарга етган. Хабарларга кўра, отишма ҳамон давом этмоқда.

Ўтган бир ҳафта давомида Украина шарқида ҳукумат кучлари билан россияпараст айирмачилар ўртасидаги қуролли можаро, айниқса кескинлашди. Айирмачилар ўтган ҳафта Донецк шаҳар аэропортини эгаллаб олишга ҳаракат қилишди ва ҳукуматга қарашли ветолётни уриб тушириши оқибатида 14 ҳарбий ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG