Линклар

logo-print

ФИФА 2022 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик ҳуқуқини Қатардан олиб қўйиши мумкин


Футбол федерациялари халқаро уюшмаси – ФИФА Вице президенти Жим Бойс 2022 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик ҳуқуқи Қатарга берилишида коррупция аралашганига доир хабарлар тасдиқланадиган тақдирда, янгитдан сайлов ўтказилишини қўллаб-қувватлашини билдирди. ФИФА расмийси бу ҳақда 1 июнь куни Би-Би-Сига гапирди. Ундан аввал Британияда чиқадиган “Sunday Times” газетаси чоп қилган мақолада ФИФА вакиллари Қатарнинг мезбонлик ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш эвазига жами 5 миллион АҚШ доллари миқдорида пора олгани иддао қилинди.

ФИФАнинг этик масалалар бўйича қўмитаси раиси Майкл Гарсиа 2010 йил декабрида қабул қилинган қарорга доир иддаолар юзасидан текширув бошлади. У текширув ҳисоботи жорий йилда тақдим қилинишини билдирди.

Иддаоларга кўра, Қатарнинг ФИФАдаги собиқ вакили, Осиё Футбол конфедерациясиниг собиқ раиси Муҳаммад бин Ҳаммам 2022 йилги чемпионат мезбонлигини қўлга киритиш учун ФИФА расмийларига пора берган. 2022 йилги жаҳон чемпионатининг қатарлик ташкилотчилари бу иддаоларни инкор қилмоқда.
XS
SM
MD
LG