Линклар

Ўзбекистон ҳукумати болалар ва катталар мажбурий меҳнатига қарши чоралар тўғрисида қарор қабул қилди


Дунёнинг 100дан ортиқ чакана савдо ширкати ўзбек пахтасидан тайёрланган маҳсулотларга бойкот эълон қилган.

Дунёнинг 100дан ортиқ чакана савдо ширкати ўзбек пахтасидан тайёрланган маҳсулотларга бойкот эълон қилган.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси 2014-2016 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотига доир Ўзбекистон имзолаган конвенцияларни бажариш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди.

Расмий хабарга кўра, қарор, хусусан мажбурий меҳнат турларига йўл қўймаслик ҳамда болалар меҳнатининг энг ёмон кўринишлари олдини олишга доир қонунчиликни такомиллаштириш ва қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

Халқаро меҳнат ташкилоти кузатув миссияси 2013 йилги пахта йиғим-терим мавсумини мониторинг қилгани Ўзбекистонга келган эди. Кўп йиллик сўровлардан кейин мамлакатга илк бор киритлган ХМТ кузатувчилари миссияси Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар ва катталар мажбурий меҳнатидан фойдаланилишига доир муаммо юзасидан мониторинг ўтказди.

Кўплаб халқаро ташкилотлар ва маҳаллий фаолларнинг мазкур муаммо Ўзбекистонда систематик тус олганини айтиб келишига қарамасдан, ХМТ кузатувчилари Ўзбекистонда болалар меҳнати муаммоси йўқлигини хулоса қилди. ХМТ миссияси хулосалари Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермерлар кенгаши каби тузилмалар билан ҳамкорликда ўтказилган текширувга асосланган.

Айни пайтда, Ўзбекистонда болалар ва катталар мажбурий меҳнатига қарши курашувчи ташкилотларни бирлаштирган Cotton Campaign ҳаракати маълумотларига кўра, ўтган йилги пахта мавсумида камида 1 миллион одам мажбурий меҳнатга жалб қилинган. 2013 йилги пахта мавсумида Ўзбекистон далаларида камида 11 одам, жумладан олти ёшли бола нобуд бўлгани ҳақида Озодлик хабар қилган эди.

Болалар ва катталар мажбурий меҳнати муаммоси дунёнинг 100дан ортиқ чакана савдо ширкати ўзбек пахтасидан тайёрланган маҳсулотларга бойкот эълон қилган.
XS
SM
MD
LG