Линклар

Тожикистонда Odnoklassniki.ru ижтимоий тармоғининг ўсмир фойдаланувчилари орасида чиққан баҳс улардан бирининг ўлимига олиб келди. Расмийларга кўра, Интернетда чиққан жанжал ортида баҳслашувчилардан бири ҳарифини пичоқлаб ўлдирган.

Тожикистон Таълим вазирлигининг исми келтирилмаётган мулозимининг 2 июнь куни айтишича, Душанбе шаҳар ўрта мактабларидан бирининг 11 синф ўқувчиси пойтахт марказида 30 май куни пичоқлаб ўлдирилган. Расмийнинг сўзларига кўра, фожиага икки талаба ўртасимда ижтимоий тармоқда келиб чиққан сўз жанги сабаб бўлган.

Тожикистон Таълим вазири Нуриддин Саидов 2 июнь куни иккала талаба ўқиган Душанбе шаҳар 66-ўрта мактабга бориб, рўй берган ҳодиса бўйича суҳбат ўтказган.
XS
SM
MD
LG