Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:16

Украина шарқида вазият қалтислигича қолмоқда


Расмийлари исёнчиларни аҳоли яшайдиган уйларга яшириниб олаётганликда айбламоқда.
Расмийлари исёнчиларни аҳоли яшайдиган уйларга яшириниб олаётганликда айбламоқда.

Украина шарқида ҳукумат армияси билан россияпараст айирмачилар ўртасида душанба куни ҳам жанглар давом этди. Иккала тарафдан талафотларга олиб келган жанглар фонида Россия Ғарб давлатларини қуролли можарони баратаф қилиш учун етарли ҳаракат қилмаётганликда, Ғарб эса, Россияни жангариларга ҳомийлик қилаётганликда айбламоқда.


Украина чегарачилари мамлакат шарқидаги заставага жангарилар қилган ҳужум оқибатида бир неча ҳарбий яраланганини маълум қилди. Украина Давлат чегараларини қўриқлаш хизматининг баёнотида айтилишича, 2 июнь куни эрта тонгда Луганскдаги чегарачилар казармасига 100га яқин жангари ҳужум уюштирган.

Куннинг иккинчи ярмида келган хабарларга кўра, жанглар ҳамон давом этмоқда ва ҳукумат кучлари ёрдам учун жанговар учқичларни чақиртиган. Расмийларнинг айтишларича, ҳужумчиларнинг сони 200 нафарга етган.

Киев ҳукумати баёнотида айтилишича жангларда камида беш исёнчи ўлдирилган ва саккиз нафари жароҳатланган. Шунигндек, чегарачилардан ҳам етти киши жиддий яралангани айтилмоқда.

Айирмачилар матбуот вакили исёнчилар орасида фақатгина битта жангари яраланганини тасдиқлади.

Украина Давлат чегара хизмати расмийлари исёнчиларни атрофдаги аҳоли яшайдиган уйларга яшириниб олганлик ва тинч фуқаролардан “жонли қалқон” сифатида фойдаланаётганликда айбламоқда.

Расмийларнинг айтишларича, чегарачиларга ёрдамга келган жанговар учқичлар “жангариларнинг ракета ҳужумларини амалга оширган иккита нуқтасини йўқ қилишга” муваффақ бўлган.

Қўшни Донецк вилоятида айирмачилар истеҳкоми бўлиб қолаётган Славянск шаҳрида ҳам душанба куни тиғиз жанглар давом этди.

Донецк ва Луганск вилоятларида айирмачилар ўзларининг “мустақил” республикаларини эълон қилган ва бу минтақа бир неча ҳафтадан бери ҳукумат кучлари билан россияпараст айирмачилар ўртасида давом этаётган жанглар саҳнасига айланган.

Ўтган бир ҳафта давомида қуролли можаро, айниқса кескинлашди. Айирмачилар ўтган ҳафта Донецк шаҳар аэропортини эгаллаб олишга ҳаракат қилишди ва ҳукуматга қарашли ветолётни уриб тушириши оқибатида 14 ҳарбий ҳалок бўлди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров душанба куни яна бир бор Украина шарқида жангларни тўхтатиш талаби билан чиқди.

- Украина шарқида рўй бераётган воқеалардан жуда ташвишдамиз. Ҳар куни одамлар ҳалок бўлмоқда ва тинч фуқаролар азият чекиши кундан кунга ошмоқда. Уларга қарши ҳамон армия, авиация ва оғир қуроллар ишлатилмоқда,- деди Лавров.

Москва расмийси, Россия яқин вақт ичида БМТ Хавфсизлик кенгашига можарони тугатиш бўйича музокаралар бошлашни талаб қилувчи ва ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган ҳудуддан тинч аҳолининг чиқиб кетишига имкон берадиган “гумманитар корридор” ўрнатишни кўзда тутувчи резолюцияни киритиш ниятида эканини билдирди. Москва жойри ойда БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилади.

2 июнь куни Москвада қилган чиқишида Лавров Ғарб давлатлари 25 май кунги президент сайловларидан кейин вазият яхшиланиши борасида Москвани ишонтирганини писанда қилди.

- Ғарблик ҳамкасбларимиз анчадан бери Украинада сайловлар ўтиб бўлгач вазият тинчланиши ҳақида бизни кўндиришга уриниб келмоқда. Лекин аслида бунинг акси бўлмоқда,- дея таъкидлади Лавров.

Айни пайтда, 2 июнь куни АҚШ Давлат котибининг мудофаа ва халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Дерек Шоллет Киевга ташриф буюрди.

АҚШ мулозими Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Киевга қўшимча ёрдам кўрсатиш бўйича қўлдан келганча ҳаракат қилишини баён қилди. Шоллет Украина шарқида авж олаётган қуролли можарода Россиянинг ҳам ҳиссаси борлигига ишора қилди.

- Бугун эрталаб мамлакат шарқида Россия ҳомийлик қилаётган айирмачилар томонидан содир этилаётган зўравонликларни муҳокама қилдик. Улар бирлашган Украинанинг демократик тарзда сайланган ҳукуматига путур етказишга ҳаракат қилмоқда, деди АҚШ расмийси.
XS
SM
MD
LG