Линклар

logo-print

Толибон яна афғонистонлик сайловчиларга таҳдид қилмоқда


Афғонистон президенти лавозимига даъвогарлар Абдулла Абдулла (ч) ва Ашраф Ғани (ў).

Афғонистон президенти лавозимига даъвогарлар Абдулла Абдулла (ч) ва Ашраф Ғани (ў).

Толибон ҳаракати Афғонистондаги президентлик сайловининг иккинчи даврасида ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилиб, одамларни сайлов участкаларига яқинлашмасликдан огоҳлантирди.

Сайловнинг биринчи даврасида пешқадам бўлган собиқ ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла ва собиқ молия вазири Ашраф Ғани 14 июнга белгиланган иккинчи босқичда ўзаро беллашади.

Толибларнинг 2 июнь куни тарқатилган баёнотида ҳаракат жанггарилари "бу сохта сайловларнинг иккинчи босқичида сайлов участкалари ва ходимларига қарши амалиётлар уюштиришга тўла ҳозир" экани билдирилган.

Толибон жанггарилари 5 апрель куни бўлиб ўтган биринчи босқичда ҳам ҳужумлар билан таҳдид қилишган, бироқ бу куни бирорта ҳам йирик зўравонлик амалиёти ўтказилмаганди.

14 июнь куни ўтказилажак сайловда ғолиб бўлган шахс, таҳлилчиларга кўра, 2014 йили халқаро кучлар Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин исёнлар гирдобида қолажак мамлакатни мерос олади.
XS
SM
MD
LG