Линклар

Россия Украина шарқидаги вазият БМТ Хавфсизлик кенгашида кўрилишини сўрамоқда


Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин.

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашини Киев кучлари билан россияпараст айирмачилар ўртасида жанглар бораётган Украина шарқидаги тўқнашувни зудлик билан тўхтатиш бўйича резолюция киритишга даъват қилмоқда.

Россиянинг БМТдаги миссияси резолюция лойиҳаси жанговар ҳаракатлар кузатилаётган ҳудудлардан одамлар чиқиб кетиши учун гуманитар йўлаклар очилишини кўзда тутишни баён қилган.

Россияпараст амалдорларнинг таъкидлашларича, 2 июнь куни Украина кучлари томонидан берилган ҳаво зарбаси оқибатида айирмачилардан камида икки киши ҳалок бўлган. Киев бу айбловларни рад этмоқда.

Луганск четида украиналик чегарачилар кеча кун бўйи маҳаллий штабга ҳужум қилган айирмачилар билан жанг қилганлар. Бу жанглар чоғида 5 нафар айирмачи ўлдирилгани айтилмоқда.

Бу орада Еврокомиссия вакили Гунтер Ойтингер Россиянинг "Газпром" ва Украинанинг "Нафтогаз" ширкатлари газ етказиб бўйича дастлабки келишувга эришганлари ҳақида маълум қилди.
XS
SM
MD
LG