Линклар

НАТО мамлакатлари вазирлари Россия билан 1997 йили тузилган битимни муҳокама қилади


НАТО Россия билан тузилган ва Шимолий Атлантика альянси қўшинларини Россия чегаралари яқинида жойлаштирмасликни кўзда тутган 1997 йилги шартномани қайта кўриб чиқиши мумкин.

НАТОнинг юқори лавозимли мулозими альянсга кирган 28 мамлакат мудофаа вазирлари шу ҳафта Европа шарқидаги мамлакатларда доимий қўшинлар жойлаштириш имкониятини муҳокама қилишларини билдирди. Мулозимга кўра, бу чора Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари ва Қримнинг эгаллаб олишига жавоб ўлароқ кўрилади.

Бир пайтлар Совет Иттифоқи ёки Варшава шартномаси аъзоси бўлган, 1997 йилдан эса НАТОга кирган айрим мамлакатлар аввалроқ Қримнинг Россия томонидан аннексия қилиниши юзасидан хавотир изҳор қилиб, НАТОда ўз хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўришни сўраган.

Шимолий Альянс қўшинларининг Шарқий Европада жойлаштирилишига оид якуний қарор шу йил сентябрь ойида Уэльсда ўтказилажак НАТО саммитида қабул қилинади.
XS
SM
MD
LG