Линклар

Ўзбек фермери етиштирган буғдойнинг 4 килосини давлат $1 га етмаган пулга баҳолади


Вазирлар Маҳкамаси яқинда қабул қилган қарори билан бошоқли экинлар 2014 йилги ҳосилининг харид нархларини белгилади.Озодлик билан билан суҳбатда бир фермер бу нархлар ҳосилни етиштириш учун сарфлаган ҳаражатларини қоплаб, фойда ҳам кўраётганини айтса, бошқа фермер нархлар пастлигидан синганини, натижада бу йил фермерликни ташлаганини хабар қилди.

Ўзбекистон ҳукуматининг бошоқли экинларнинг 2014 йилги ҳосили учун янги харид нархларига оид 26 май кунги 131-қарори тўғрисида norma.uz сайти маълумот тарқатди.

Қарорда Молия вазирлиги қошидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб Фонди ва “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан давлат эҳтиёжи учун сотиб оладиган буғдой, жавдари буғдой, сули ва арпанинг нархи белгилаб қўйилган.

Дон турлари таркибидаги оқсил моддаси (клейковинаси) миқдоридан келиб чиқиб классларга бўлинган ва нархлар ҳам шунга асосан фарқланади.

Масалан, қарорга биноан 1 класс қаттиқ буғдойнинг 1 тоннасини давлат фермердан бу йил 685 840 сўмга сотиб олади. 4 класс қаттиқ буғдойнинг 1 тоннаси эса 418 000 сўмдир.

norma.uz келтирган таблицадан харид нархлари бир йилда қанчага ўсганини кўриш мумкин. Масалан, 1 класс қаттиқ буғдойнинг 1 тоннасини давлат ўтган йили 623 490 сўмга, 4 класс қаттиқ буғдойнинг 1 тоннасини эса 380 000 сўмга сотиб олган.

Демак, давлат ўтган йили 1 класс қаттиқ буғдойнинг бир килосини фермердан 20

- 25 АҚШ центига сотиб олган (орадаги фарқ қайси курс – расмий курс ва қора бозор курси – бўйича ҳисоблашингизга боғлиқ)

1 класс қаттиқ буғдойи мисолида давлат харид нархлари бир йилда қарийб 10 фоизга оширилганини кўриш мумкин.

2013 йили 28 гектар майдонда буғдой етиштирган сирдарёлик 32 яшар фермер Анваржон Озодлик саволларига жавоб бераётиб айтган нарх Вазирлар Маҳкамаси қарорига илова қилинган прейскурантда йўқ.

- Ўтган йили буғдойнинг бир килосини давлатга 1100 сўмдан сотдим, деди Анваржон.

Айтишича, у уруғлик буғдой етиштиради ва нархнинг баландлиги шу билан изоҳланади.

Ўтган йили давлатга 90 тонна буғдой сотган сирдарёлик фермерни давлат белгилаб қўйган нарх қониқтиради.

- Қолган соф фойдага трактор сотиб олдик, деди Анваржон.

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўлида яшовчи 64 яшар Иброҳим аканинг сўзларида Анваржоннинг оптимизмидан асар ҳам йўқ. Бутун умри қишлоқда ўтган, Совет даврида колхозда раҳбарий лавозимларда ишлаб, ўтган йилгача фермерлик қилган Иброҳим ака бу йил даласини давлатга қайтариб берди.

- Фермерликни топширдим. Прокуратура, орган, департамент – ҳаммаси хўжайинга айланволди. Мустақил ишлашга қўйишмайди, деб зорланди Иброҳим ака.

У ўтган йили фақат пахта эккан, 2012 йили қарийб 50 гектар ерда буғдой ҳам етиштирган, лекин фойда кўрган эмас. Иброҳим аканинг айтишича, бунинг сабаби бир томондан Қорақалпоғистон далаларининг ортиқ даражада шўрланиб кетганида бўлса, иккинчи томондан қандай уруғ сепишни фермернинг ўзи эмас, балки юқори ташкилотлар ҳал қилишидадир.

- Уруғлик буғдой бизга Андижондан, Фарғонадан келади. Улар бизнинг шароитга мос келадими-йўқми – бу билан ишлари йўқ. Натижада тўрткўллик фермерлар гектаридан нари борса 20 центнер буғдой олади. Фойда кўриш учун камида 40 центнер ҳосил кўтариш керак, деди Иброҳим ака.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG