Линклар

Сурияда президент сайлови ўтказилмоқда


Башар Ассаднинг рафиқаси Асма билан овоз бераётгани туширилган фотосуратлар далват телевидениеси орқали намойиш қилинди.

Башар Ассаднинг рафиқаси Асма билан овоз бераётгани туширилган фотосуратлар далват телевидениеси орқали намойиш қилинди.

Сурия Президенти Башар Ассад Дамашқдаги сайлов участкасида мамлакат президент сайловида овоз берди.

Ассаднинг рафиқаси Асма билан овоз бераётгани туширилган фотосуратлар далват телевидениеси орқали намойиш қилинди.

Режим мухолифлари ва халқаро ҳамжамият томонидан кескин танқид қилинаётган сайловларда Ассаднинг ғалаба қилиши кутилмоқда.

Ассадга рақиб ўлароқ, ҳеч кимга таниш бўлмаган икки номзод – Маҳер Ҳажжад ва Ҳасан Нурийлар сайловда иштирок этмоқда.

Президентлик учун бошқа номзодларнинг курашишига имкон берилгани йўқ ва овоз бериш ҳукумат армияси назоратидаги ҳудудларда ўтказилмоқда.

Сурияда уч йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушида 160 мингга яқин одам ҳалок бўлган ва миллионлаб аҳоли ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Сайловларни Сурия режими иттифоқчилари бўлган Шимолий Корея, Эрон ва Россиядан келган кузатувчилар мониторинг қилмоқда.

Қўшма Штатлар Сурия сайловини “демократияга тақлид қилиш”, дея атади.
XS
SM
MD
LG