Линклар

Gallup World тадқиқот маркази ўзининг навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилди. Тадқиқот маркази ўтказган сўровда иштирок этган ўзбекистонликларнинг 76%и саволлардан бирига жавоб берар экан, “кечаги куни ижобий ҳолатлар билан ўтгани” тўғрисида айтган.

Маълум бўлишича, бу МДҲга аъзо мамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Қозоғистонда “кечаги куни ижобий ҳолатлар билан ўтган”лар, яъни бахтлилар 63, Тожикистонда 62, Қирғизистон ва Россияда 61, Туркманистонда 59, Арманистон, Грузия ва Молдовада 56, Озарбайжонда 55, Беларусда 54 фоизни ташкил қилган.

Шуниси қиқзиқки, бир неча ойдан бери тинчлигини йўқотган, яқинда ҳудудининг бир қисмини йўқотган, фуқаролар уруши кетаётган Украина аҳолисининг 60 фоизи ҳам ўзини бахтли ҳисоблаши маълум бўлди.

Gallup World тадқиқоти натижалари ҳамда Украинадаги вазият сиёсатшунос ва социолог Камолиддин Раббимовнинг бугунги OzodNazarида.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG