Линклар

“Пахтакор” ўйинларни ҳалол ютяптими ёки ғирромлик қилаяптими?

  • Садриддин Ашур

BahsOnline дастурининг бу галги жонли мунозарасига "Пахтакор" футбол клуби фанатлари ва рақибларини таклиф этдик. “Пахтакор” футбол жамоаси сўнгги ўйинларда кетма-кет эришаётган ғалабаларни ўз маҳорати билан қўлга киритяптими ёки ҳакамларнинг “беғараз” ёрдами билан? Кейинги пайтларда баҳсларга сабаб бўлаётган бу мавзудаги мулоқот чоршанба, 4 июнь куни Тошкент вақти билан соат 19.05да OzodOvoz va OzodlikOnline Skype манзилларида ўтказилди.


Ўзбекистоннинг “Пахтакор” футбол жамоаси иштирокидаги сўнгги ўйинларда ғалаба қозонишига “ҳисса қўшган” ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатлари футбол ишқибозлари орасида баҳсу-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Аксарият ишқибозлар ҳакамларни очиқдан-очиқ ғирромлик билан “Пахтакор” жамоасига ғалабани таъминлаб бераётганликда айбламоқда.

Жорий йилнинг апрель ойида Самарқанд шаҳрида "Динамо" ва "Пахтакор" футбол клублари ўртасидаги ўйиннинг ҳакам қўшиб берган дақиқасида урилган гол туфайли "Пахтакор" 2:1 ҳисобида ғолиб чиққанди. Ҳакамларнинг қароридан норози ишқибозлар ўшанда меҳмон клуб аъзоларию шаҳар милициясини тошбўрон қилган эди.

Футбол ишқибозларига кўра, “Пахтакор” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасида 20 май кунги учрашув ҳам ҳакамларнинг ғирромлиги боис 2:1 ҳисобида Пахтакор ғалабаси билан якун топган. Пахтакор футболчилари бу сафар ҳам ғалаба тўпини ҳакам белгилаган қўшимча дақиқаларда пенальтидан киритган эди.

Бироқ, “Пахтакор” мухлислари бу клубнинг ўзбек футболида етакчи жамоалардан бири экани, бу ғалабаларга жамоа фақат ўз меҳнати ва маҳорати эвазига эришаётгани ҳақида гапираётганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Хўш, “Пахтакор” футбол жамоаси ўйинларни ҳалол ютяптими ёки ғирромлик қилаяптими?

Баҳсда "Пахтакор" футбол жамоаси мухлислари ва бошқа тингловчилар иштирок этди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG