Линклар

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси келаси ҳафта Бразилияда бошланадиган футбол бўйича 2014 йилги Жаҳон чемпионатини тўғридан-тўғри намойиш қилишини маълум қилди.

Бу ҳақда 3 июнь куни МТРК сайтида “Спорт” телеканали ЖЧ-2014 трансляция ҳуқуқини сотиб олди ва барча ўйинларни тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этади”, дейилади.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари жаҳон чемпионати беллашувлари маҳаллий телеканаллардан кўрсатилмаслиги эҳтимолидан хавотир билдириб келаётган эди.

МТРК ЖЧ-2014 мусобақаларини намойиш қилиш ҳуқуқини неча пулга сотиб олгани очиқлангани йўқ.

2 июнь куни МТРК вакиллари Озодлик сўровига жавобан Футбол федерациялари халқаро уюшмаси – ФИФА бу ҳуқуқ учун 1 миллион АҚШ доллари сўраётганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG