Линклар

logo-print

ЕИ Болгариядан Россия газ қувури бўйича тайёргарликни тўхтатишни сўради


2380 километрлик қувур Қора Денгиз остидан ўтиб, Болгария, Сербия, Венгрия ва Словения ҳудудларини кесиб ўтиши кўзда тутилган.

2380 километрлик қувур Қора Денгиз остидан ўтиб, Болгария, Сербия, Венгрия ва Словения ҳудудларини кесиб ўтиши кўзда тутилган.

Европа Иттифоқи Болгария ҳукуматидан Россия газини Европага етказиб берадиган Жанубий Оқим газ қувури лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик ишларини тўхтатиб туришни сўради. Газпромнинг Жанубий Оқим газ қувури Украинани айланиб ўтиши кўзда тутилган.

Европа Комиссияси 3 июнь куни берган баёнотида мазкур лойиҳа доирасида тузилган шартномалар ЕИ қонунларига мос келмаслигидан хавотир билдирилган.

Европа Комиссияси Софияга юборган расмий билдиришнома қонунлар бузилиши юзасидан текширув бошланиши ва Болгарияга жарима солинишига олиб келиши мумкин.

Болгария энергия вазири бу муносабат билан қилган чиқишида Болгария ва Жанубий Оқим қувури ўтадиган бошқа мамлакатлар Украина билан Россия ўртасидаги бўҳронда “қурбон” бўлмасликлари керак, дея баён қилди.

Узунлиги 2380 километр бўлган қувур Қора Денгиз остидан ўтиб, Болгария, Сербия, Венгрия ва Словения ҳудудларини кесиб ўтиши кўзда тутилган.

Европа Иттифоқи Россия энергия заҳираларига қарамлигини камайтиришга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG