Линклар

Ўзбекистонда темир йўл чипталари биометрик паспорти борларга сотилади


Хориж давлатларига чиқмоқчи бўлган ўзбекистонликлар шу йилнинг 1 июлидан бошлаб темир йўл чипталарини фақат биометрик паспорт билан сотиб олиши мумкин.

“Ўзбекистон темир йўллари” ҳузуридаги “Ўзтемирйўлйўловчи” ширкатининг маълум қилишича, мазкур тартиб Вазирлар Маҳкамасининг февралда имзоланган қарорига асосан жорий этилган.

Ўзбекистонда аҳолига биометрик паспорт бериш жараёни 2011 йил 1 январдан бошланган бўлиб, жараён 2015 йил охиригача якунланиши керак.
XS
SM
MD
LG