Линклар

Ўзбекистон чегара бўйича музокарага келишдан бош тортди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги ўтказиш пункти.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги ўтказиш пункти.

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан аниқланган чегара ҳудудлари юзасидан протокол имзоланиши кутилаётган ҳукуматлараро учрашув номаълум муддатга қолдирилди.

Қирғизистон ҳукуматининг билдиришича, аниқланган чегара ҳудудлари бўйича ҳужжат май ойининг охирида Бишкекда ўтадиган учрашувда имзоланиши келишиб олинган эди. Бироқ Ўзбекистон томони мазкур учрашувга номаълум сабабларга кўра келишдан бош тортган. Бу борада янги учрашув қачон ўтиши ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг узунлиги 1378 километрдир. Шу кунгача мазкур чегара чизиғининг 320 километри баҳсли бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG