Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама 4 июнь куни Польша пойтахти Варшавада Украинанинг сайланган президенти Петро Порошенко билан учрашади.

Варшава учрашуви арафасида президент Обама АҚШ ҳарбийларини Европада вақтинча жойлаштирилиши учун 1 миллиард доллар ажратишини билдирган эди.

3июнь куни НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Брюсселда ўтган йиғинда тез орада ўз ташкилоти Украина Қуролли кучларини модернизациялашга қаратилган чора-тадбирларни тасдиқлашини эълон қилган. Мазкур йиғилишда АҚШ мудофаа вазири Чак Хейгл НАТОга аъзо давлатларни Украинадаги воқеалар туфайли ўз давлатлари Қуролли кучлари бюджетини оширишга чақирган эди.

НАТО Россияни Украина шарқидаги россияпараст исёнчиларни қўллаб-қувватлаётганликда айблаб келмоқда. Москва эса бу айбловларни рад этиб келади.
XS
SM
MD
LG