Линклар

Афғонистон президентлигига номзод Абдуллоҳ Абдуллоҳ қўллаб-қувватланди


Абдуллоҳ Абдуллоҳ.

Абдуллоҳ Абдуллоҳ.

Афғонистон президентлигига сайловнинг иккинчи босқичи 14 июлда ўтказилади. Сайловнинг иккинчи босқичига ўтган президентликка номзод Абдуллоҳ Абдуллоҳга бошқа бир номзод Расул Саяф сайлов командаси қўллов билдирди.

Сайловнинг биринчи босқичида 7 фоиз овоз олган собиқ мужоҳид, пуштун миллатига мансуб Расул Саяф Абдуллоҳ Абдуллоҳни қўллаб-қувватлаш тадбирида шахсан иштирок этгани йўқ. У сайлов жараёнида бетараф қолишини эълон қилган.

Миллати тожик бўлган Абдуллоҳ Абдуллоҳ сайловнинг биринчи босқичида 45 фоиз овоз олган. У иккинчи босқичда собиқ молия вазири Ашраф Ғани билан президентлик курсиси учун кураш олиб боради.
XS
SM
MD
LG