Линклар

Сурияда президентлик сайловлари якунланди


Башар Ассад рафиқаси Асма билан 3 июнь куни сайлов участкасида овоз бермоқда.

Башар Ассад рафиқаси Асма билан 3 июнь куни сайлов участкасида овоз бермоқда.

Сурия марказий сайлов комиссияси сайловда жуда кўп одам иштирок этгани муносабати билан овоз бериш жараёни 3 июнь куни уч соатга узайтирилганини билдирди.

Сайлов ҳукумат кучлари назорат қилаётган ҳудудларда ўтказилди. Режим мухолифлари ва халқаро ҳамжамият томонидан кескин танқид қилинаётган сайловларда амалдаги президент Башар Ассаднинг ғалаба қилиши кутилмоқда. Ассадга рақиб ўлароқ, ҳеч кимга таниш бўлмаган икки номзод – Маҳер Ҳажжад ва Ҳасан Нурийлар сайловда иштирок этди.

АҚШ сайловни “шармандалик” деб атади. НАТО Бош котиби Расмуссен эса Суриядаги сайловни “фарс” сифатида баҳолади.

Сурияда президентлик сайлови фуқаролар уруши давом этаётган бир пайтда ўтказилди. Уч йилдан ортиқ вақт давомида Сурияда давом этаётган фуқаролар урушида 160 минг одам ҳалок бўлган.

Сайловларни Сурия режими иттифоқчилари бўлган Шимолий Корея, Эрон ва Россиядан келган кузатувчилар мониторинг қилган.
XS
SM
MD
LG