Линклар

Миср президентлигига сайловда Сисий ғолиб бўлгани эълон қилинди


Абдул Фаттоҳ Сисий.

Абдул Фаттоҳ Сисий.

Абдул Фаттоҳ Сисий Мисрда ўтган президентлик сайловларининг ғолиби деб эълон қилинди.

Миср сайлов комиссиясининг 26 майдан 28 майгача ўтказилган сайловда берилган овозларни ҳисоблаб бўлгач берган маълумотига қараганда, Сисий деярли 97 фоиз овоз олган. Овоз беришда 54 миллион сайловчининг 47 фоизи иштирок этган.

Абдул Фаттоҳ Сисий ўтган йил июлида президент Мурсий ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилганидан бери давлатни бошқариб келаётган эди. Ўшандан бери Мурсий доҳил бўлган Мусулмон Биродарлиги партияси вакиллари таъқибга учраб, қонундан ташқари деб эълон қилинди.

Мурсий тарафдорлари намойишга чиқиши ортидан мамлакат бўйлаб авж олган зўравонликларда юзлаб одам ҳалок бўлган ва Мусулмон Биродарлиги ҳаракатининг мингдан ошиқ вакили ўлимга ҳукм қилинган.
XS
SM
MD
LG