Линклар

Урганчда йил оҳирига қадар янги троллейбус линияси ишга туширилади.

Podrobno.uz нашрига кўра, Урганчнинг кичик халқа йўлида барпо этилаётган 11 километрлик троллейбус маршрутида 23та бекат бўлади.

Ўтган йили Хоразм троллейбус бошқармаси Чехиянинг Skoda ширкатидан қарийб 3 ярим миллион еврога тўққизта янги троллейбус сотиб олган эди.

2010 йилда Жиззах, Наманган ва Тошкентда электр энергиясидан самарали фойдаланиш мақсадида жамоатчилик транспорт тизимида троллебуслардан фойдаланиш тўхтатилган эди.

Ҳозирги кунда бутун Ўзбекистонда троллейбус қатнови фақат Хоразмда сақлаб қолинган.
XS
SM
MD
LG