Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:40

Обама маъмурияти асир алмашиш юзасидан Конгрессдан узр сўради


Оқ уй маъмурияти Афғонистонда асирга олинган америкалик сержантни Гуантанамонинг беш тутқунига алмаштириш режаси ҳақида Конгрессни олдиндан хабардор қилмагани учун узр сўради.

2013 йил декабр ойида имзоланган қонунга кўра, АҚШ президенти маъмурияти Гуантанамонинг бирон тутқунини озод этиш ҳақида Конгрессни камида 30 кун олдин хабардор қилиши керак.

Сешанба куни Варшавада матбуот анжуманида гапирган президент Обама сержант Боу Бергдалнинг озод этилиши амалиётини ҳимоя қилди.

Обама сержант Бергдал ҳаёти хавф остида бўлгани учун уни зудликда озод қилишга тўғри келган, деб айтди.

Бир қатор америкалик сенаторлар Гуантанамода сақланаётган Толибоннинг энг юқори лавозимларини эгаллаган беш шахс Конгресс билан маслаҳатлашилмасдан озод этилганини танқид қилиб чиқишганди.
XS
SM
MD
LG