Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:47

Дунёда Россияга нисбатан муносабат ёмонлашган


Би-би-си Жаҳон хизмати буюритмаси асосида ўтказилган сўровдан аён бўлишича, жаҳонда Россияга нисбатан муносабати ёмонлашган одамларнинг сони кўпайган.

24 мамлакатда ўтказилган сўров қатнашчиларининг 45 фоизи Россияга нисбатан ёмон муносабатда эканликларини айтишган.

Респондентларнинг 31 фоизи Россияга ижобий муносабат билдирган. Россияга ёмон муносабат, асосан, Европа ва Шимолий Америка мамлакатларида ошган.

Россияга ижобий қаровчилар, асосан, Осиё мамлакатларида кўпдир.

24 мингдан кўпроқ одам иштирок этган ушбу сўров Россия Қримни аннексия қилишидан олдин ўтказилган, шунга қарамай Россияга бўлган муносабат ёмонлашганини кўриш мумкин.
XS
SM
MD
LG