Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама 4 июн куни Варшавада Украинанинг янги сайланган президенти Петро Порошенко билан учрашди.

Учрашув сўнггида журналистларга гапирган Обама украиналик ҳамкасби билан украин ҳарбийлари ва хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш ҳамда Украинанинг Россия газига қарамлигини камайтириш учун Вашингтон қандай ёрдам бериши мумкинлигини мухокама қилганини айтди.

Обама 4 июн куни Полшадаги илк демократик сайловларнинг 25 йиллиги муносабати билан маъруза қилиши кутиляпти.

АҚШ президенти Шарқий Европада Америка ҳарбий ҳозирлигини ошириш мақсадида қўшимча 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш таклифи билан АҚШ Конгрессига мурожаат қилганини билдирган.

Обаманинг бу ташаббуси Украина бўҳрони давом этаётган ва Россия Қримни тортиб олган пайтга тўғри келмоқда.
XS
SM
MD
LG