Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:57

Туркияда YouTube порталига тўсиқ олиб ташланди


Туркия Конституциявий суди мамлакат бош вазири Режап Таййип Эрдўғон амрига зид равишда YouTube порталига тўсиқни олиб ташлаш ҳақида ҳукм чиқарди.

Суд қарорида порталга тўсиқ қўйилиши ноқонуний бўлгани, фуқаролар эркинликларига зид келиши айтилади. Туркияда икки ой аввал бош вазир Эрдўғон буйруғи асосида YouTube порталига тўсиқ қўйилганди.

Порталда Туркия бош вазирининг коорупцияга аралашгани иддао қилинган видеоматериаллар пайдо бўлиши ортидан портални тўсиш ҳақида қарор олинганди.

Эрдўғоннинг ўзи бир неча марта коррупцияда айбланди. Апрел ойида YouTube видео тармоғида гўёки бош вазир ва ўғли Билол йирик миқдордаги маблағни қандай яширишни муҳокама қилгани тўғрисидаги суҳбат чиқарилди.
XS
SM
MD
LG