Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:41

Янги паспорт ҳам 25 ва 45 ёшга тўлганда алмаштириладими?


Жиззахлик Эрмат исмли йигит ушбу савол жавоби билан қизиқиб мактуб йўллади:

“Мен 24 ёшдаман. Ҳозир эски паспортимни янги биометрик паспортга алмаштирсам, 25 ёшга тўлганда яна паспортимни алмаштиришим керакми?”, дея сўради Эрмат.

Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаросига бериладиган янги биометрик паспорт 10 йил муддатга берилади.

Паспорт бўлимларидан олинган маълумотга кўра, 25 ёш ва 45 ёшга тўлганида фуқаро паспортни алмаштириши шарт эмас. Бу эски тартиб бекор қилинган.

Демак, жиззахлик Эрмат биометрик паспортни 10 йил муддатга олади ва у 34 ёшга тўлганида паспортини алмаштириши лозим бўлади.

**********************************************************************

Азиз муштарий агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.

Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз, OzodJavobга мурожаат қилинг.

Саволларингизни скайп орқали Оzodskype ëки ErkinMikrofon га йўллашингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG