Линклар

logo-print
Муштарийлардан келган ушбу саволга паспорт бўлимларидан олган жавобимизга кўра, янги биометрик паспорт 5 ва 10 йил муддатга берилади.

Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқароси бўлган ва 16 ёшга тўлган шахсга биометрик паспорт 10 йил муддатга берилади.

Ўзбекистон фуқароси бўлган, 16 ёшга тўлмаган ва хорижда ўқишни истаган шахс эса биометрик паспортни 5 йил муддатга олиши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролиги бўлмаган шахсга ҳаракатланиш ҳужжати 5 йил муддатга берилади;

16 ёшга тўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсга ҳам ҳаракатланиш ҳужжати 5 йилга берилади.

**********************************************************************

Азиз муштарий агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.

Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз, OzodJavobга мурожаат қилинг.

Саволларингизни скайп орқали Оzodskype ëки ErkinMikrofon га йўллашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG