Линклар

Малайзия оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, ўзбекистонлик эллик ёшли эркак мамлакатга гиёҳванд моддаларни ноқонуний олиб кираётганида қўлга олинган.

Жума куни Тошкентдан учиб келган ўзбекистонликнинг багажи Куала Лумпур аэропортида божхона кўригидан ўтказилганида тўққизта кофе пакети ичидан метамфетамин моддаси борлиги аниқланган.

Исми айтилмаётган Ўзбекистон фуқароси шу ерни ўзида ҳибсга олинди.

Малайзия қонунчилигида ноқонуний наркотик траффиги учун ўлим жазоси кўзда тутилади.
XS
SM
MD
LG