Линклар

Амалга татбиқ қилинган янги паспортда 36 саҳифа бор. Эски намунадаги паспортда эса 32 саҳифа бор эди.

Биометрик паспортда фуқаронинг фотосурати ёпиштирилган ҳолда эмас, балки босма шаклда бўлади.

Янги паспортнинг эскисидан асосий фарқи, бу электрон чипга эга эканидир.

Ўзбекистон Республикасининг паспорт тизими тўғрисидаги низомга кўра, биометрик паспортнинг ҳимоя қатлами кучайтирилган, бу эса қалбакилаштириш имкониятини мураккаблаштиради.

Паспортнинг орқа муқовасида жойлаштирилган махсус қурилма - электрон чипга фуқаронинг биометрик маълумотлари киритилган.

Паспорт бўлими ходимларига кўра, бу халқаро аэропортлар ва чегарадаги ўтиш пунктларида назоратдан ўтаётганда шахсни идентификациялашни енгиллаштиради ва тезлаштиради, шунингдек фуқаролар хавфсизлигини ва нохуш ҳолларнинг олдини олишни таъминлашга хизмат қилади.

Янги паспортдаги маълумотлар лотин алифбосида ўзбек ва инглиз тилларида, Қорақалпоғистон республикаси аҳолиси учун эса қорақалпоқ, ўзбек ва инглиз тилларида ёзилади.

Янги паспортга базавий маълумотларидан ташқари унинг эгасининг ҳарбий хизматга мажбурлиги, никоҳнинг рўйхатга олингани ёки бекор қилингани, рўйхатга қўйилгани ёки чиққани ҳақидаги қайдлар ёзилади.

**********************************************************************

Азиз муштарий агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.

Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз, OzodJavobга мурожаат қилинг.

Саволларингизни скайп орқали Оzodskype ëки ErkinMikrofon га йўллашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG