Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:10

Тўшакка михланган кишилар янги паспортни қандай олади?


Паспорт бўлимлари ходимларининг ўзи тўшакка михланган фуқароларнинг уйига боришади.
Паспорт бўлимлари ходимларининг ўзи тўшакка михланган фуқароларнинг уйига боришади.
Озодликнинг электрон почтасига келган мактубда худди шу савол берилган:

“Менинг бир танишимнинг бахтсиз ҳодиса туфайли умуртқа поғонаси синган. Ҳозир тўшакка михланган ҳолда ётибди. У қандай қилиб янги паспорт олади? Янги паспорт олиш учун ҳамма паспорт столга бориб, компьютер олдида расмга тушиши ва бармоқ изини топшириши керак, дейишган. Лекин танишимда бунинг иложи йўқ-ку. Шундай одамларга паспорт олишда қандай имтиёзлар бор? Қандай қилиб, улар паспорт олишади?”, дея сўради ўзини таништирмаган Озодлик муштарийси.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни қайд этиш республика бошқармасининг махсус мутахасисининг айтишича, паспорт столга ўзи кела олмайдиган фуқароларининг уйига бориб, у суратга туширилади ҳамда бармоқ излари олинади:

"Бунинг учун фуқаро дастлаб ўзи яшаётган туман ёки шаҳардаги паспорт бўлими бошлиғи номига ариза ёзади. Аризада ўзининг аҳволи ҳақида яъни нима сабабдан паспорт столга бора олмаслиги сабабини кўрсатиб, паспортни расмийлаштиришга рухсат сўрайди. Агар касал бўлса, паспорт столга бора олмаслигини исботловчи справкани кўрсатади. Справка тиббий муассасадан олинади. Ўша аризани кимдир олиб келиб, паспорт столга топширади. Ўша аризани олгач, паспорт стол ходимлари ўзининг мобильний станцияси билан бориб, фуқаронинг сурати ва бармоқ изларини олиб келади. Кейин эса ўша фуқарога биометрик паспорт берилади", деди Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни қайд этиш республика бошқармасининг махсус мутахасиси.

**********************************************************************

Азиз муштарий агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.

Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз, OzodJavobга мурожаат қилинг.

Саволларингизни скайп орқали Оzodskype ëки ErkinMikrofon га йўллашингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG