Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:45

М.Азимова: Президентим, 24 йилдан бери тўшакда ётган ногирон боламга уй беринг!


OzodMikrofon дастурига Тошкент шаҳридан боғланган 63 яшар Матлюба Азимова 24 ёшга кирган ногирон ўғли билан кўчада қолгани, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва бошқа мутасадди ташкилотлар ёрдам бермаётганидан арз қилди.

24 йилдан буён хаста ўғлига тувак тутиб, елка тутиб кун кечираётган бу муштипар аёл боласининг ҳаётини сақлаб қолиш учун уйини сотганини айтмоқда.

- Уйимни сотиб, пулига боламни 5 марта операция қилдирдим. Шундан бери уйсиз ҳали унинг уйида, ҳали бунинг уйида, ҳали ижарада яшаб юрибмиз. Ҳозир кўзларим ҳам ёмон кўрадиган бўлиб, жуда қариб қолдим. Мендан кейин шу ногирон болам қийналмасин, деб ҳукуматдан уй сўрасам, бермаяпти. Лекин, газетада кўрдим, ногиронларга ва уларнинг боқувчиларига уй берилсин, деб ёзиб қўйибди. Бирисига уйнинг калитини бераётганининг суратини ҳам чиқарибди. Мен борсам, ҳокимнинг котибаси: " Бу газетани сандиққа солинг ёки бир жойингизга ишлатинг!" деб чиқарворди, - дея зорланди тошкентлик 63 яшар Матлюба Азимова.

Қуйида у билан қурилган суҳбатни тинглашингиз мумкин:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:06 0:00
Бевосита линк


******************************************************************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ҳам ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG