Линклар

logo-print
Ўзбекистонлик халқаро футбол ҳаками Равшан Эрматов 2014 йилги Жаҳон Чемпионатининг очилиш учрашувига ҳакамлик қилиши тўғрисидаги маълумотлар асоссиздир. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатди.

Сўнгги кунларда Равшан Эрматов Бразилиядаги Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати очилиш учрашувига ҳакамлик қилиши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлган эди.

14 январь куни Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда ФИФАнинг Ҳакамлар қўмитаси жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарадиган 43 мамлакат вакилларидан иборат 25 та ҳакамлар бригадаси ва уларга ёрдам берадиган саккизта жуфтлик бригадалар рўйхатини тасдиқлаган.

Бразилиядаги жаҳон чемпионатида МДҲ ва Болтиқ бўйи давлатларидан фақат Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси иштирок этади.

Равшан Эрматов ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров билан бирга жаҳон, Осиё, Олимпиада ва бошқа халқаро мусобақаларда ҳакамлик қилиб келмоқда.

2011 йилда ФИФА Равшан Эрматовни “йилнинг энг яхши ҳаками” деб эълон қилган.

Равшан Эрматов тўрт йил муқаддам Жанубий Африка Республикасида ўтган Жаҳон Чемпионатининг очилишида ЖАР ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги учрашувга ҳакамлик қилган эди.
XS
SM
MD
LG