Линклар

logo-print

Тошкентда 30 май кунги жала бир ойлик ёғингарчилик меъёрига тенг бўлган


Тошкентда 30 май куни ёққан жала бир ойлик ёғингарчилик миқдори билан тенг бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Гидрометеорология хизматининг билдиришича, жала меъёри 25,2 миллиметрни ташкил қилган. Май ойи учун ойлик ёғин меъёри эса Тошкентда 32 миллиметрга тенг.

Мутахасисларнинг билдиришича, бир сутка давомида бир ойлик ёғингарчиликнинг рўй бериши ҳар икки йилда бир марта кузатилади.

Ўзбекистонда май ойида энг кўп ёмғир 2002 йилда ёққан. Ўшанда бир суткалик ёғингарчилик миқдори 30 миллиметрни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG