Линклар

logo-print

Тошкентда 5-6 июнь куни Халқаро озиқ-овқат конференцияси ўтказилади


Ўзбекистон пойтахтида бугун Халқаро озиқ-овқат конференцияси иш бошлади. Анжуманда Ўзбекистон озиқ-овқат дастурини амалга тадбиқ қилиш жараёнида муҳим заҳираларни эътиборга олиш масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Анжуманда Европа, Америка, Яқин Шарқ, Африка ва МДҲнинг 40 давлатидан 200 мутахасис иштирок этмоқда.

Бундан ташқари БМТнинг Озиқ-овқат ташкилоти, Жаҳон банки делегациялари ҳам мазкур тадбирда қатнашади.

БМТнинг Озиқ-овқат ташкилоти делегациясига ташкилот Бош директори Жозе Грациану да Силва етакчилик қилади.
XS
SM
MD
LG