Линклар

Ўзбекистон Хитойдан пилотсиз учқичлар сотиб олди


Хитойнинг Pterodactyl дронлари характеристикаси АҚШнинг MQ1 Predator аппаратларига ўхшайди.

Хитойнинг Pterodactyl дронлари характеристикаси АҚШнинг MQ1 Predator аппаратларига ўхшайди.

Ўзбекистон Хитойдан пилотсиз бошқариладиган учқичларни сотиб олди. Бу ҳақда 4 июнь куни хабар қилган Wantchinatimes.com нашрига кўра, Pterodactyl русумидаги дронлар Хитойнинг Chengdu Aircraft Industry Group ширкати томонидан ишлаб чиқилган.

Хабарда Ўзбекистон ҳаво кучлари учун нечта дрон сотиб олингани аниқлаштирилмаган.

Pterodactyl дронлари характеристикалари Америка ҳаво кучлари ишлатадиган General Atomics MQ-1 Predator пилотсиз аппартларига ўхшаш экани айтилмоқда. вазни 1100 килограмм бўлган аппарат 100 от кучига эга ва 200 килограммгача юк таший олади.

Хитой дронларида ишлатиладиган махсус қуроллар сирасига танкларга қарши ракеталар ва нишонга йўналтирила оладиган бомбалар киради.

2012 йилда Ўзбекистонга қарашли пилотсиз учқич қўшни Қозоғистон ҳаво ҳудудини бузгани билан боғлиқ ҳодиса икки мамлакат ўртасида жанжалга сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG