Линклар

logo-print

Москвада босқинчилик билан шуғулланган ўзбекистонликлар қўлга олинди


Москвадаги “Садовод” бозорида босқинчилик билан шуғулланувчи ўзбекистонликлар қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги маълумот берди.

Хабарда айтилишича, 33-40 ёшлар атрофидаги тўрт нафар ўзбекистонлик ва озарбайжонлик шахс 22 май куни “Садовод” бозорида инкассаторларга ҳужум уюштириб, 5 миллион рублни ўғирлаган. Икки инкассатор оғир жароҳатланган.

Москва полицияси қўлга олинган шахслар Шимолий Кавказдаги қуролли гуруҳларга мансублигини ва бу гуруҳларни молия билан таъминлаш мақсадида Доғистондан Москвага келганини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG