Линклар

Брюсселда Катта Еттилик давлатлари етакчилари икки кундан бери учрашмоқда.

Дунёнинг энг саноатлашган етти давлати саммитида муҳокама қилинаётган асосий масала Украина бўҳрони бўлиб қолмоқда.

Брюссель йиғининг иккинчи кунида глобал иқтисод ва савдо, энергия хавфсизлиги ва иқлим ўзгариши каби масалаларнинг ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.

4 июнь куни Катта Еттилик етакчилари қабул қилган қўшма баёнотда Россия Президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, Россия Украинада вазиятни "беқарорлаштиршни" тўхтатмаса, Москвага қарши яна санкциялар қўлланишидан огоҳлантирди.

Мазкур саммит Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилиши керак эди, лекин Қрим аннексия қилинганига жавобан, Катта Еттилик аъзолари йиғинни Брюсселга кўчириб, Россияни унга таклиф қилмади.

Шу билан биргаликда Катта Еттилик 6 июнь куни Францияда Нормадияга тушишнинг 70 йиллиги муносабати билан ўтадиган маросим доирасида Путин билан "конструктив" мулоқотга умид қилишларини билдирди.
XS
SM
MD
LG