Линклар

Башар Ассад Сурия президентлигига қайта сайлангани эълон қилинди. Сурия парламенти раиси 4 июнь куни Ассад икки рақибини мағлуб этиб, 89 фоиз овоз олганини эълон қилди.

3 июнь куни ўтказилган овоз беришда сайловчиларнинг 73 фоизи қатнашгани айтилмоқда. Сурияда уч йилдан бери даволм этаётган фуқаролар уруши шароитида ўтказилган сайлов фақатгина Ассадга содиқ кучлар назоратидаги минтақаларда бўлиб ўтди.

Мамлакат мухолифати ва Ғарб давлатлари сайловни “майнабозчилик”, дея танқид қилди.

Ливанга ташрифи пайтида қилган чиқишида АҚШ Давлат котиби Жон Керри сайловлар натижасида Сурияда ҳеч нарса ўзгармади, дея баён қилди. “Можаро ўша-ўша, террор ўша-ўша, қотиллик ўша-ўша”, деди Керри.

Таҳлилчилар сайлов Ассаднинг иқтидорини яна кучайтириши ҳамда унинг ҳокимиятни тарк этиш нияти йўқлигини намойиш қилишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG