Линклар

Владимир Путин Қрим аннексиясидан бери илк бор Францияга сафар қилмоқда


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин Францияда нишонланадиган Иккинчи жаҳон уруши пайтида иттифоқчи қўшинлар Нормандияга тушишининг 70 йиллиги тантаналарида қатнашиш ва франциялик ҳамкасби Франсуа Олланд билан учрашгани бу мамлакатга сафар қилмоқда.

Путиннинг ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, 5 июнь куни Путин билан Олланд ўртасидаги учрашувда турли масалалар, жумладан Украинадаги вазият муҳокама қилинади.

Ушаковнинг яна айтишича, Путиннинг Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон ва Германия Канцлери Ангела Меркель билан ҳам алоҳида учрашувлари режалаштирилган.

Ушаков Россия раҳбарининг АҚШ Президенти билан юзма-юз учрашуви режалаштирилмаганини қўшимча қилди. Лекин Путин Франция радиосига берган интервьюсида Нормандя тантаналарида қатнашаётган давлат етакчилари, жумладан Украинанинг янги сайланган президенти Петро Порошенко билан юзма-юз келишдан қочмаслигини таъкидлади.

Россия Қримни аннексия қилганидан бери Путин Ғарбга илк бор сафар қилмоқда.
XS
SM
MD
LG