Линклар

logo-print

Қирғизистон муфтийси миллий можароларни олдини олишга оид фатво эълон қилди


Қирғизистон муфтийси Мақсатбек Ҳожи Тоқтомушев.

Қирғизистон муфтийси Мақсатбек Ҳожи Тоқтомушев.

Қирғизистон муфтийси Мақсатбек Ҳожи Тоқтомушев мамлакат имомлари ўз маърузаларида эҳтимолий этник можароларнинг олдини олишга эътибор қаратишлари лозимлиги тўғрисида фатво эълон қилди.

Муфтий муовини Равшан Ҳожи Эратовнинг Озодликка айтишича, 5 июнь куни эълон қилинган фатвога кўра, имомлар 6-13 июнь кунлари ўқиладиган маърузаларига барча мусулмонлар орасидаги биродарлик анъаналарига доир исломий ўгитларни киритишлари лозим бўлади.

Бу фатво 2010 йили ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида Ўш ва Жалолободда рўй берган этник можаронинг тўрт йиллиги арафасида эълон қилинди.

Бу воқеалар пайтида қурбон бўлганларнинг аксари ўзбек бўлган. Бир неча кун давом этган Ўш воқеалари пайтида 400дан ортиқ ўзбек ўлдирилган, минглаб одам ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган эди. Фожиа пайтида бедарак кетган ўнлаб ўзбек ҳамон топилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG